Opta портали хабарига кўра, Кабо-Верде миллий жамоаси ЖЧ–2026 а плей-офф босқичига чиқишга яқин турибди.
Африка вакилининг кейинги босқичга йўл олиш эҳтимолини 62,2 фоиз деб баҳолаган.
Гуруҳ босқичида Кабо-Верде икки марта дуранг қайд этди — Испания (0:0) ва Уругвай (2:2). Улар 3-турда Саудия Арабистонигага қарши майдонга тушади.
Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш имконияти жуда паст — 2,5 фои. Энг эҳтимолий натижа сифатида иккинчи ўрин (49,3 фоиз) кўрилмоқда. Шунингдек, учинчи ўринни эгаллаш эҳтимоли ҳам анча юқори — 21,5 фоиз. Гуруҳдан чиқолмаслик эҳтимоли эса 26,7 фоизни ташкил қилади.
Маълумот учун, ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи 11 июндан 27 июнга қадар давом этади.