Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм Ганага (0:0) қарши ўйиндан сўнг учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.
«Реал» хавбеки беллашувни асосий таркибда бошлади ва 73-дақиқада захирага олинди.
Беллингҳэм ушбу баҳсда Англия миллий жамоаси сафида 50-учрашувини ўтказиб, Уэйн Рунига тегишли рекордни янгилади.
Эслатиб ўтамиз, инглиз ўз гуруҳида 4 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Улар 3-турда Панамага қарши ўйнайди.