Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Ганага (0:0) қарши ўйинда тўпга атиги 19 марта тегди.
OptaJoe маълумотига кўра, бу 32 ёшли инглизнинг миллий жамоа сафидаги йирик турнирларда 90 дақиқа ёки ундан кўпроқ майдонда ҳаракат қилган ўйинлари орасидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Англия L гуруҳида икки ўйиндан сўнг 4 очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллаб турибди. Кейн эса ҳозирча турнир давомида икки гол муаллифи бўлди.
Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда. Турнир 11 июнда бошланган, 19 июлда якунига етади.
Кейн Гана билан ўйинда антирекорд қайд этди
Футбол
24 июн, 13:40
Ҳужумчи 2-тур баҳсида атиги 19 марта тўпга тегди.
Foto: Getty Images
23.06.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Англия
0
:
0
Гана