Англия миллий жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Гана билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, мундиаллар тарихидаги рекорд натижани қайд этди.
Мазкур баҳс англияликлар учун Жаҳон чемпионатларидаги 23-дуранг бўлди. Шу тариқа Англия миллий жамоаси мундиаллар тарихида энг кўп дуранг ўйнаган жамоага айланди.
Аввал ҳеч бир миллий жамоа Жаҳон чемпионатларида бундай кўрсаткичга эришмаган эди.
Англия миллий жамоаси футбол тарихидаги энг нуфузли турнирда фақат бир марта чемпион бўлган. Бу 1966 йилда содир бўлган бўлиб, финалда Германия миллий жамоаси қўшимча бўлимларда 4:2 ҳисобида мағлуб этилганди.
Маълумот учун, Англия миллий жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги икки турдан кейин плей-офф йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. Жамоа сўнгги турда Панама миллий жамоасига қарши майдонга тушади.