Live
1
Ўзбек

Мартинес: «Роналду намунавий сардор сифатида ўзини кўрсатди»

Футбол
23 июн, 18:57
Ушбу баҳсда 41 ёшли форвард дубл муаллифига айланди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Мартинес: «Роналду намунавий сардор сифатида ўзини кўрсатди»
Фото: Getty Images
23.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Португалия Португалия 5 : 0 Ўзбекистон Ўзбекистон

Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи 2-турида Ўзбекистонга қарши ўйинда Криштиану Роналдунинг ҳаракатларини юқори баҳолади.

Ушбу баҳсда 41 ёшли форвард дубл муаллифига айланиб, энг яхши футболчиси деб топилди.

«Бу оғир давр эди. Биз кутган натижаларга эриша олмадик, жамоа атрофида турли гап-сўзлар — асоссиз маълумотлар ва нотўғри талқинлар пайдо бўлди. Шу билан бирга, биз португалиялик мухлисларнинг катта қўллаб-қувватлашини ҳис қилдик. Бундай вазиятда таслим бўлиш осон, аммо жамоа аксинча бирлашди ва тўғри руҳни намоён қилди. Ғазабда эдик, лекин бу ўсишимизга ёрдам берди. У ўзини намунавий сардор сифатида кўрсатди.

90 дақиқага келсак, у клубида жуда интенсив ишлаяпти, март ойида фақат битта жароҳат олган. Ҳозир у яхши ҳолатда. Футболчининг юкламасини олдиндан эмас, ҳар бир ўйинга қараб бошқариш керак. Унинг майдонда бўлиши рақиб учун муаммолар туғдирди ва биз бундан фойдаланишимиз керак, — дейди мураббий Record нашрига берган интервюсида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар