«Сантос» форварди Неймар Бразилия миллий жамоаси таркибида 2 та гол уриб, Клозени ортда қолдирди.
UOL маълумотларига кўра, «селесао»нинг амалдаги бош мураббийи Карло Анчелотти таркибда Неймарни янги ролда, яширин тўққизлик – балки ҳужум чизиғининг асосий фигураси сифатида кўрмоқда. Ўз навбатида, футболчи орқароққа қайтиш, ўйин темпини белгилаб бериш ва тезкор футболчилар, Винисиус Жуниор ва бошқаларга, бўш зоналар яратишда фойдали харакат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Неймар май ойи ўрталарида орттириб олган жароҳатилан тикланиб жамоанинг умумий машғулотида тўлиқ ҳаракат қила олди.
Тахминларга кўра, ҳужумчи 25 июн куни гуруҳ босқичининг сўнгги ўйини Шотландияга қарши баҳсда майдонга тушади.