Португалия миллий жамоаси ҳимоячиси Жоау Канселу Криштиану Роналду ва Неймар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Сиз уларга «адвокатлар» керак деб ўйлайсизми? Менимча, на Неймар ва на Роналду ҳеч кимга ҳеч нимани исботлаши шарт эмас.
Улар жуда иқтидорли футболчилар, улар эришган ютуқлар барчасини гапириб турибди. Ўйлайманки, ҳар иккиси ҳам ўз мамлакатлари учун ким эканини яхши билади.
Бу ерда ортиқча гапга ҳожат йўқ деб ўйлайман», — деди Канселу. Аввалроқ Оуэн Роналду Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳет-трик қилса, ҳайрон бўлмаслигини айтиб ўтганди.