Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидие Дешам жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 2-тур доирасидаги Ироққа қарши баҳс (3:0)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Иккинчи таймда биз вазиятни тўлиқ назорат қилдик. Гарчи бу осон бўлмаган бўлса-да, буни уддалай олдик. Лекин якуний натижа борасида ҳеч кимда шубҳа йўқ эди ва бу жуда яхши.
Бугун биз плей-оффга чиқдик, аммо Норвегияга қарши ўйин гуруҳдаги якуний ўрнимизни ҳал қилади», — деди Дешам.
Маълумот ўрнида, 2-турдан сўнг Франция миллий жамоаси 6 очко тўплаган ҳолда I гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Шунингдек, Норвегия ҳисобида ҳам айнан шунча очко мавжуд.
Сенегал ва Ироқ эса ҳали гуруҳ босқичида очко жамғара олмади ва мос равишда 3 ҳамда 4-поғоналарни банд этган.