Бугун
6
Ўзбек

Дин: «Бу идеал оқшом бўлди»

Футбол
23 июн, 09:05
Франциялик ҳимоячи Ироқга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Дин: «Бу идеал оқшом бўлди»
Фото: Getty Images
22.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Франция Франция 3 : 0 Ироқ Ироқ

Франция миллий жамоаси ҳимоячиси Лукас Дин жаҳон чемпионати 2‑туридан ўрин олган Ироқга (3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бу биз учун яна бир қадам олдинга. Нима учун бу ерга келганимизни яхши биламиз: ўйиндан ўйинга ўсишда давом этамиз ва ўзимизни янада такомиллаштирамиз. 3:0 ҳисобида ғалаба қозондик ва дарвозамизни дахлсиз сақладик. Бу ҳақиқий идеал оқшом бўлди. Ўзимни яхши ҳис қилдим, жамоадошларим билан бир-биримизни яхши тушунамиз», — дейди футболчи FIFA расмий сайтига берган интервюсида.

Франция миллий жамоаси 6 очко жамғариб, I гуруҳда пешқадам бўлиб турибди ва муддатидан аввал плей-офф босқичига чиқишни кафолатлади. Ироқ эса 0 очко билан сўнгги ўринда қолмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Ироқ Ироқ
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар