«Бавария» клуби ва Франция миллий жамоаси вингери Майкл Олисе 2025/26 йилги мавсумда ассистлар сони бўйича Европанинг топ-5 лигалари футболчилари орасида энг яхши натижани қайд этмоқда.
Оptа маълумотига кўра, 24 ёшли футболчи мавсум бошидан буён клуб ва миллий жамоа сафида жами 30 та голли узатмага муаллифлик қилган. Шундан 26 таси «Бавария», яна 4 таси Франция миллий жамоаси сафида қайд этилган.
Олисе Жаҳон чемпионатининг 2-турида Ироққа қарши баҳсда ҳам ўз маҳоратини намойиш этди. Франциялик футболчи Килиан Мбаппе ва Усмон Дембеле голларига ассистентлик қилиб, жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Маълумот учун, Франция миллий жамоаси Жаҳон чемпионатининг навбатдаги турида Норвегия миллий жамоасига қарши майдонга тушади. Баҳс 26 июн куни бўлиб ўтади.