Бугун
6
Ўзбек

ЖЧ-2026. Франция деярли 4 соат давом этган баҳсда Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди

Футбол
22 июн, 20:50
Биринчи таймдан сўнг кучли ёмғир кузатилгани сабаб иккинчи бўлимга орадан 2 соат ўтиб старт берилди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
ЖЧ-2026. Франция деярли 4 соат давом этган баҳсда Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: Getty Images
22.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Франция Франция 3 : 0 Ироқ Ироқ

2026 йилги жаҳон чемпионати I гуруҳида 2-тур баҳслари старт олди.

Гуруҳдаги илк учрашувда Франция миллий жамоаси Ироққа қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Европаликлар сафида голларга Мбаппе (дубл) ва Дембеле муаллифлик қилди.

Қайд этиш лозим, беллашув деярли 4 соат давом этди. Биринчи таймдан сўнг кучли ёмғир кузатилгани сабаб иккинчи бўлимга орадан 2 соат ўтиб старт берилди.

ЖЧ-2026. I гуруҳи. 2-тур
23 июн. Филаделфия. «Lincoln Financial Field»
Франция — Ироқ 3:0

Голлар: Мбаппе 14, 54 (дубл), Дембеле 66.

Франция — Менян, Кунде, Упамекано, Салиба, Дин, Коне, Рабио, Олисе, Дембеле, Барколя, Мбаппе.
Ироқ — Басил, Али, Таҳсин, Ҳошим, Доски, Ал Аммари, Исмоил, Байиш, Иқбол, Қосим, Ҳусайн.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Ироқ Ироқ
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар