Бугун
6
Ўзбек

ЖЧ-2026. Франция — Ироқ ўйинининг иккинчи таймига 2 соатдан сўнг старт берилди

Футбол
22 июн, 20:10
Биринчи тайм охирида кучли ёмғир кузатилган, танаффус вақтида эса чақмоқ хавфи эълон қилинган.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
ЖЧ-2026. Франция — Ироқ ўйинининг иккинчи таймига 2 соатдан сўнг старт берилди
Фото: Getty Images
22.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Франция Франция 3 : 0 Ироқ Ироқ

Айни дақиқаларда жаҳон чемпионати I гуруҳи 2-тури доирасида Франция ва Ироқ миллий жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтмоқда.

Ўйин АҚШнинг Филадельфия шаҳридаги «Lincoln Financial Field» стадионида ўтказилмоқда. Қизиғи, беллашувнинг иккинчи таймига 2 соатдан сўнг старт берилди.

Стадиондан ортиқча сув чиқариб ташланганидан сўнг, ҳакам Дрю Фишер баҳсни давом эттиришга рухсат берди. Аввалроқ иккинчи тайм дастлаб 15 дақиқага, кейин 1 соатга кечиктирилгани хабар қилинганди. Якунда эса танаффус 2 соатга чўзилди.

Биринчи тайм охирида кучли ёмғир кузатилган, танаффус вақтида эса чақмоқ хавфи эълон қилингани учун қоидаларга мувофиқ футболчиларнинг майдонга қайтиши кечиктирилди.

Қайд этиш лозим, биринчи таймда ягона голни францияликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе урганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Ироқ Ироқ
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар