Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ироққа қарши ўйин (3:0)дан сўнг учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.
27 ёшли форвард беллашувда дубл қайди этди ва жамоасининг плей-оффга йўл олишида катта ҳисса қўшди.
Маълумот ўрнида, 2-турдан сўнг Франция миллий жамоаси 6 очко тўплаган ҳолда I гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Шунингдек, Норвегия ҳисобида ҳам айнан шунча очко мавжуд.
Сенегал ва Ироқ эса ҳали гуруҳ босқичида очко жамғара олмади ва мос равишда 3 ҳамда 4-поғоналарни банд этган.