Жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 2-турида Иордания миллий жамоаси Жазоир билан куч синашди.
Унда африкаликлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Жазоир сафида голларга Бенбуали ва Гоури муаллифлик қилган бўлса, осиёликларнинг ягона голи Ар Рашдан номига қайд этилди.
Қайд этиш лозим, ушбу гуруҳнинг 2-турдаги илк ўйинида Аргентина Австрияни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.
ЖЧ-2026. J гуруҳи. 2-тур
23 июн. Санта Клара. «Levi's Stadium»
Иордания — Жазоир 1:2
Голлар: Ар Рашдан 36 — Бенбуали 69, Гоури 82.
Иордания — Абу Лайла, Ҳаддод, Нассиб, Алараб, Абудаҳаб, Абу Таҳа, Ар Рашдан, Ар Равабдеҳ, Алмарди, Олван, Ат Тамари.
Жазоир — Зидан, Белгали, Аит-Нури, Бенсебаини, Маҳди, Зиррукий, Будаий, Маза, Маҳрез, Чаиби, Гуири.