Хулиан Алварес 2026 йилги Жаҳон чемпионати доирасидаги Австрияга (2:0) қарши ўйиндан кейин берган интервюсида «Атлетико»ни тарк этиш истагини билдирди.
— Чемпионатдан кейин келажагингизга ойдинлик киритиладими?
— Ростини айтсам, билмайман. Ҳозир бу ҳақда гапириш вақти эмас. Лекин мен бу мавзудан қочмоқчи ҳам эмасман, жавоб беришдан ҳам бош тортмайман.
Ҳар доим очиқ ва тўғрисўз инсон бўлишга ҳаракат қиламан. Клубдаги керакли одамлар билан бу масала юзасидан аллақачон самимий суҳбатлашдим.
— Демак, кетишим мумкин, деб ўйлайсизми?
— Нима бўлишини билмайман. Аммо, менимча, трансфер ҳамма учун энг яхши ечим бўлади. Ўз орзумни рўёбга чиқармоқчиман, — дейди аргентиналик форвард.
«Трансфер ҳамма учун энг яхши ечим бўлади» — Алварес «Атлетико»ни тарк этмоқчилигини маълум қилди
Футбол
22 июн, 18:00
Аргентиналик ҳужумчи ўз орзусини рўёбга чиқармоқчилигини айтди.
Foto: Getty Images