Live
1
Ўзбек

«Реал»да мураббийнинг асосий вазифаси тактика бўлмайди» — Бэйл Моуринионинг муваффақиятига ишонмоқда

Футбол
21 июн, 12:55
Мадридликлар собиқ вингери жамоага қандай мураббий кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Реал»да мураббийнинг асосий вазифаси тактика бўлмайди» — Бэйл Моуринионинг муваффақиятига ишонмоқда
Foto: Getty Images

«Реал»нинг собиқ вингери Гарет Бэйл «қаймоқранглилар»га қандай мураббий кераклиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Аввалроқ Мадрид клуби Жозе Моуриниони бош мураббий этиб тайинлаганини эълон қилганди.

«Жозе ҳам Карло Анчелотти каби катта тажрибага эга мураббий. У кийиниш хонасидаги муҳитни тинчлантириб, барчани бир мақсад атрофида бирлаштира олади, деб умид қиламан.

Карло инсонлар билан ишлашни жуда яхши билади. У психологияни ва катта босим остида ишлашни тушунади. У футболчилар билан шундай муносабат ўрнатадики, унинг сиз ҳақингизда қайғуришини ҳис қиласиз. Баъзан футболчи ўйнамайди, аммо Карло барибир уни жамоага яқин тутиш ва руҳлантириш йўлини топади. «Реал» каби катта клубда асосий вазифа тактик машғулот эмас, балки юлдуз футболчиларнинг характери ва амбицияларини бошқаришдир. Шунинг учун ҳам Карло топ-клубларда шунчалик муваффақият қозонган.

Моуриниода ҳам бу тажриба бор. У футболчилардан энг яхши натижани олиш учун уларга босим ўтказади. Ҳар бир ўйинчини тушунишга ва унинг мотивациясини топишга ҳаракат қилади. Баъзан бу ОАВ орқали босим бўлиши мумкин, баъзан эса оддий қўллаб-қувватлаш.

Жозе аввал ҳам Мадридда ишлаган. У клуб муҳитини яхши билади ва тизим қандай ишлашини тушунади. Шунинг учун у самара берадиган режа тузишга ҳаракат қилади»,
— деди Бэйл The Athletic билан интервюда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар