Live
1
Ўзбек

ЖЧ-2026. Белгия — Эрон беллашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди

Футбол
21 июн, 13:51
Ҳар икки жамоа мундиалдаги илк ғалабаси учун майдонга тушади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
ЖЧ-2026. Белгия — Эрон беллашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди
Foto: Getty Images
18’ Жаҳон чемпионати Белгия Белгия 0 : 0 Эрон Эрон

Бугун, 21 июн куни ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Белгия ва Эрон миллий жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

Баҳс АҚШнинг Инглвуд шаҳридаги «Sofi Stadium» стадионида ташкил этилади. Учрашувни аргентиналик ҳакам Дарио Эррера бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, 1-турдан сўнг G гуруҳидаги барча жамоалар ҳисобида биттадан очко мавжуд. Шу сабабли ушбу баҳс гуруҳдаги вазиятга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. 3-турда Белгия Янги Зеландия билан, Эрон эса Мисрга қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2026. 2-тур
Белгия — Эрон

21 июн. 00:00

Белгия: Куртуа, Мехеле, Де Кейпер, Мене, Нгой, Де Брюйне, Тилеманс, Салемакерс, Раскин, Лукаку, Троссар.
Эрон: Бейранванд, Резаян, Халилзаде, Немати, Канаани, Ҳажисафи, Хардани, Гуддос, Иззатуллоҳи, Моҳеби, Тареми.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Белгия Белгия
  • Эрон Эрон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар