Бугун
7
Ўзбек

Руди Гарсия Лукакунинг Мисрга қарши ўйиндаги ҳаракатларига баҳо берди

Футбол
16 июн, 06:11
Белгия миллий жамоаси устози Мисрга қарши ўйиндаги ягона голда бевосита иштирок этган форвард ҳақида фикр билдирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Руди Гарсия Лукакунинг Мисрга қарши ўйиндаги ҳаракатларига баҳо берди
Фoтo: Gettyimages
15.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Белгия Белгия 1 : 1 Миср Миср

Белгия миллий жамоаси бош мураббийи Руди Гарсия Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-тур доирасида Мисрга қарши беллашувдаги голда бевосита қатнашган форвард Ромелу Лукаку ҳаракатларига баҳо бериб ўтди.

Захирадан майдонга тушибоқ, Лукаку рақиб жарима майдончаси томон ошиқди ва курашда Миср ҳимоячиси Муҳаммад Ҳанини хатога йўл қўйишга, тўпни ўз дарвозаси тўрига тўғрилаб юборишга мажбур қила олди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Гарсия ҳужумчининг ҳаракатларига, захирадан майдонга тушган бўлса-да, бевосита ўйин боришига кўрсатган таъсирига юқори баҳо берди.

«Ромелунинг захирадан майдонга тушиши — бу у қачон баҳсни илк дақиқалардан бошлай олиши билан боғлиқ бўлган савол ҳисобланади. Кўрамиз. Ҳозирча ҳаммаси жойида. Сабаби у биз билан бўла олишига ҳам ишончимиз комил эмасди. Хорватияга қарши ўйинда (тайёргарлик доирасидаги ўртоқлик баҳси — таҳрир.) ҳам у захирадан майдонга тушган ва ўша куни ҳам гол урганди. Бугун у яна гол урди. Жарима майдончаси ичида — Ромелу ўзини сувдаги балиқ каби ҳис қилади.

У астойдил меҳнат қилишда давом этмоқда, лекин унинг организми вазиятга мослашиши зарур. Мақсадимиз жароҳат олмайдиган Ромелу билан имкон қадар узоқроққа бориш. Ва агар супер захира ўйинчиси сифатида у ҳар сафар майдонга тушгач, биттадан гол уриб турса — бу шунчаки ажойиб иш бўлади. У учун чиндан хурсандман. Жамоа мамнун. Рақиб унинг майдонга чиқаётганини кўрганда, уларнинг ўзига бўлган ишончи пасаяди ва хавотири ортади — бу эса бизнинг фойдамизга ишлайди», - дея Гарсия сўзларидан иқтибос келтирди RMC Sport.

Маълумот учун, Белгия кейинги ўйинини 5 кундан сўнг — Лос‑Анжелесда Эрон миллий жамоасига қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Белгия Белгия
  • Миср Миср
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар