Бугун
7
Ўзбек

«Барселона» собиқ дарвозабони Силлессен клубсиз қолди

Футбол
16 июн, 07:25
37 ёшли нидерландиялик фаолиятини давом эттириш ниятида.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Барселона» собиқ дарвозабони Силлессен клубсиз қолди
Foto: Getty Images

Тажрибали дарвозабон Яспер Силлессен мавсум якунида Нидерландиянинг НEК клуби билан хайрлашади. Томонлар янги шартнома борасида келишувга эриша олмади.

Хабарларга кўра, келишмовчилик шартнома муддатига боғлиқ бўлган. Футболчи камида икки йиллик битим имзолашни ва кейинчалик клуб тизимида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритишни истаган.

Бироқ НEК раҳбарияти Силлессенга фақат бир йиллик шартнома таклиф қилган. Натижада музокаралар тўхтатилган ва томонлар ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилган.

Ўтган мавсумда Нидерландия миллий жамоаси ва «Барселона» клуби собиқ посбони кўпроқ захирада қолди. Шунга қарамай, у Нидерландия Кубоги учрашувларида, жумладан финал баҳсида ҳам жамоа дарвозасини қўриқлади.

2025/26 йилги мавсумда Силлессен НEК сафида 8 та учрашувда майдонга тушди.

37 ёшли дарвозабон фаолиятини якунлаш ниятида эмас ва аллақачон ўзига янги клуб излашни бошлаган.

Бугунги янгиликлар