Бугун
7
Ўзбек

Неймар Ҳаитига қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади — манба

Футбол
15 июн, 23:30
Футболчи ҳали ҳам жароҳатидан тўлиқ тикланмаган.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Неймар Ҳаитига қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади — манба
Фото: Getty Images
19.06.2026, 20:30 Жаҳон чемпионати Бразилия Бразилия - : - Гаити Гаити

Бразилия миллий жамоаси вингери Неймар Жуниор жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 2-тур доирасидаги Ҳаитига қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборади. Бу ҳақда журналист Раиса Симплисио хабар берди.

Футболчи ҳали ҳам жароҳатидан тўлиқ тикланмаган, аммо унинг тикланиш жараёни режа асосида давом этмоқда. Бразилия ва Ҳаити ўртасидаги беллашув эса 20 июн куни бўлиб ўтади.

Аввалроқ Неймар турнир доирасидаги Марокашга қарши илк баҳсни (1:1) ҳам ўтказиб юборганди. 34 ёшли бразилиялик футболчи жароҳати сабаб 1 ойдан бери майдонга тушмаяпти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Гаити Гаити
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар