Франциялик мутахассис Эрве Ренар Тунис миллий жамоаси бош мураббийига айланади. Бу ҳақда журналист Ромен Молина хабар берди.
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқич илк турида тунисликлар Швецияга 1:5 ҳисобида мағлубиятга учраганди. Ушбу натижадан сўнг Сабри Лямуши лавозимидан озод этилганди.
Қайд этилишича, миллий жамоа раҳбарияти энди жаҳон чемпионатидан кейин учун ҳам мўлжалланган кенг қамровли лойиҳа устида ишламоқда. Бу режа асосида Ренар тез орада расман жамоа бош мураббийи сифатида таништирилади.
Маълумот ўрнида, Тунис миллий жамоаси навбатдаги ўйинини 21 июн куни Японияга қарши ўтказади.