Бугун
7
Ўзбек

Тонали «Тоттенҳэм» қизиқишлари доирасига тушди

Футбол
16 июн, 00:40
«Тақачилар» Сандро учун даъвогар бўлган «Ман Сити» ва «Арсенал» билан рақобат қилишга тайёр.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Тонали «Тоттенҳэм» қизиқишлари доирасига тушди
Фото: Getty Images

«Нюкасл» яримҳимоячиси Сандро Тонали «Тоттенҳэм» қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Лондонликлар италиялик футболчи учун курашга қўшилди. Бош мураббий Роберто де Зербининг шахсан ўзи Тоналини жамоасида кўришни истамоқда.

Қайд этилишича, «тақачилар» Сандро учун даъвогар бўлган «Манчестер Сити» ва «Арсенал» билан рақобат қилишга тайёр. Аввалроқ «Нюкасл» бош директори Тонали ҳақида шартномаси бор ҳар қандай футболчи клуб шартлари асосида жамоадан кетишини айтиб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар