Бугун
7
Ўзбек

Валверде: «Илк ўйиндаги ҳаяжон бизга қарши ишлади»

Футбол
16 июн, 01:00
Уругвай сардори Саудия Арабистонига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Валверде: «Илк ўйиндаги ҳаяжон бизга қарши ишлади»
Фото: Getty Images
15.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Саудия Арабистони Саудия Арабистони 1 : 1 Уругвай Уругвай

Уругвай миллий жамоаси сардори Федерико Валверде жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 1-тур доирасидаги Саудия Арабистонига қарши ўйин (1:1)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Иккинчи бўлимда интенсивликни оширдик. Илк ўйиндаги ҳаяжон бизга қарши ишлади. Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик ва мураббий талаб қилган ишларни бажардик.

Сардор сифатида жамоа майдонда қилган ишларидан қониқиш ҳосил қилдим. Айниқса, дурангга эришиш учун нималар қилганимизни таъкидламоқчиман.

Мухлислар қўллаб-қувватлаши бизга катта куч берди ва келган барчага миннатдорчилик билдираман. Кейинги ўйинда ғалаба қозониш учун қаттиқ меҳнат қиламиз», — деди Валверде.

Маълумот ўрнида, Уругвай гуруҳ босқич 2-турида Кабо-Вердега қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Саудия Арабистони Саудия Арабистони
  • Уругвай Уругвай
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар