Жаҳон чемпионати иштирокчиларини таништиришда давом этамиз. G гуруҳи хилма-хиллиги билан хурсанд қилади. Тўртта жамоа турли қитъалар вакили. Бутунлай фарқли футбол маданиятларига эга.
Белгия «олтин авлод» меросидан фойдаланишда давом этмоқда, гарчи янги қон ҳам етиб келаётган бўлса-да.
Миср таркибида бирданига АПЛнинг икки юлдузи бор. Эроннинг жаҳон чемпионатидаги иштироки атрофида янгиликлар кўп бўлди, чунки жамоанинг тайёргарлиги сиёсий вазият, хавфсизлик масалалари ва логистика туфайли мураккаблашди, лекин миллий жамоа барибир турнирга келди. Янги Зеландия эса савия етишмаса-да, жамоавий руҳ ва курашчанлик билан хурсанд қилиши керак.
Белгия

Бош мураббий: Руди Гарсия миллий жамоани 2025 йилда қабул қилиб олганди. Унинг вазифаси – «олтин авлод» кетганидан сўнг ўйинни қайта қуриш ва янгилик олиб кириш. Белгияликлар аста-секин ўзгармоқда: фахрийларга ишонадилар, лекин таркиб асосига ёш ўйинчиларни жалб қилмоқда. Гарсия миллий жамоага Тибо Куртуани қайтарди ва клубдаги ўйин муаммоларига қарамай, Ромелу Лукакуга таянди.

Юлдуз: Жамоанинг асосий юлдузлари ҳали ҳам кетаётган авлод вакиллари ҳисобланади. Биринчи навбатда, бу «Наполи»нинг машҳур яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне. Жароҳат туфайли у мавсумнинг ярмини ўтказиб юборди, бироқ яримҳимоячи соғлом ва яхши спорт формасида бўлса, у ҳали ҳам юқори савиядаги футбол намойиш этиши мумкин.
Ромелу Лукаку ўтган мавсумда жароҳат туфайли деярли ўйнамади, кейин эса «Наполи» билан келишмовчилик юзага келди. Унинг спорт формаси қандай эканлиги номаълум, лекин унинг ноёб сифатлари ўзида сақланиб қолган. Дарвозада эса «Реал»дан дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири Тибо Куртуа туради.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа («Реал»), Сенне Ламменс («Манчестер Юнайтед»), Майк Пендерс («Страсбург»)
Ҳимоячилар: Артур Теате («Айнтрахт»), Брандон Мечеле («Брюйге»), Натан Нгой («Лилл»), Кони де Винтер («Милан»), Зено Дебаст («Спортинг»), Максим де Кёйпер («Брайтон»), Томас Мене («Лилл»), Тимоти Кастан («Фулҳэм»), Хоакин Сейс («Брюгге»).
Яримҳимоячилар: Николас Раскин («Рейнжерс»), Аксел Витцел («Жирона»), Ҳанс Ванакен («Брюгге»), Юри Тилеманс («Астон Вилла»), Шарлс Де Кетеларе («Аталанта»), Амаду Онана («Астон Вилла»), Кевин Де Брюйне («Наполи»).
Ҳужумчилар: Жереми Доку («Манчестер Сити»), Алекс Салемакерс («Милан»), Маттиас Пардо («Лилл»), Диегу Морейра («Страсбург»), Ромелу Лукаку («Наполи»), Леандро Троссар («Арсенал»), Доди Лукебакио («Бенфика»).
Чемпионликка эришиш эҳтимолий имкониятлари (Opta талқинига кўра): 2,4 фоиз.
Миср

Бош мураббий: Миср жамоасини араб футболи афсонаси Ҳоссам Ҳассан бошқармоқда. Унинг қўл остида Миср ЖЧ-2026 саралашини муваффақиятли ўтказди. Уларнинг асосий қуроли қарши ҳужумлар бўлиб, бўш ҳудудлардан ажойиб фойдалана оладиган жаҳон юлдузлари бор. Агар рақиб кучсизроқ бўлса, Миср босим ўтказади, қўрқмайди ва етарлича гол уриши мумкин.

Юлдуз: Жамоа етакчиси ва юраги — «Ливерпул»ни тарк этаётган 33 ёшли Муҳаммад Салоҳ. Бу унинг сўнгги жаҳон чемпионати бўлиши мумкин, шунинг учун у ўз номини тарихга ёзиб қўйишни истайди. Энди унинг ҳужумда юлдуз шериги, яъни «Манчестер Сити» форварди Омар Мармуш борлиги умидларни оширади. Энди рақиблар Мисрнинг бир эмас, бир йўла икки етакчисига алоҳида эътибор қаратишлари керак бўлади.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Муҳаммад Эл Шеннави, Мустофа Шобеир, Эл Маҳди Солиман, Муҳаммад Алаа.
Ҳимоячилар: Муҳаммад Ҳани, Тарек Алаа, Ҳамди Фатҳи, Рами Рабия, Яссер Иброҳим, Ҳоссам Абделамагуид, Муҳаммад Абделмонем, Аҳмед Фаттоуҳ, Карим Ҳафез.
Яримҳимоячилар: Марван Аттия, Моҳаннад Лашеен, Набил Эмад Дунга, Маҳмуд Сабер, Аҳмед Сайед Зизо, Маҳмуд Трезеге, Энам Ашур, Мустофа Зико, Иброҳим Адел, Ҳаитҳам Ҳассан, Муҳаммад Салоҳ.
Ҳужумчилар: Омар Мармуш, Актай Абдуллоҳ, Ҳамза Абдел Карим.
Чемпионликка эришиш эҳтимолий имкониятлари (Opta талқинига кўра): 0,4 фоиз.
Эрон

Бош мураббий: Карлуш Кейруш давридан сўнг миллий жамоани Амир Ғаленойи қабул қилиб олди. Вазифа — тарихда биринчи марта Эронни плей-оффга олиб чиқиш. Ғаленойи ўзидан аввалги мураббийнинг энг яхши ютуқларини сақлаб қолиб, жамоани янада тартиблироқ қилди.

Юлдуз: Асосий юлдуз — тажрибали ҳужумчи Меҳди Торемий. У аллақачон чўққидан ўтган, бироқ «Олимпиакос»да яхши мавсум ўтказди: жамоанинг асосий таркибдаги муқим ҳужумчиси бўлмаса-да, Греция чемпионатида 10 та гол урди. Шунингдек, «Ростов» яримҳимоячиси Муҳаммад Муҳибий бор. У ҳам етакчилардан бири бўлиши мумкин.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Алиризо Бийронванд («Трактор»), Ҳусайн Ҳусайни («Сипохон»), Паям Ниёзманд («Персеполис»)
Ҳимоячилар: Шожа Ҳалилзода («Трактор»), Ҳусайн Каноний («Персеполис»), Али Немати («Фулад»), Даниял Эйри («Малаван»), Эҳсон Ҳожисафи («Сипохон»), Милод Муҳаммади («Персеполис»), Солиҳ Ҳардани («Истиқлол»), Рамин Ризоиён («Фулад»)
Яримҳимоячилар: Саман Ғоддос («Калба»), Саид Иззатуллоҳий («Шабоб Ал Аҳли»), Рўзбеҳ Чашми («Истиқлол»), Амир Муҳаммад Разагния («Истиқлол»), Муҳаммад Ғорбани («Ал Ваҳда», БАА), Маҳдий Гаеди («Ан Наср», БАА), Ария Юсуфи («Сипохон»), Алиризо Жаҳонбахш («Дендер»), Майҳдий Туробий («Трактор»), Муҳаммад Моҳеби («Ростов»)
Ҳужумчилар: Маҳдий Торемий («Олимпиакос»), Амирҳусайн Ҳусайнзода («Трактор»), Денис Даргоҳи («Стандард»), Али Алипур («Персеполис»), Шаҳриёр Моғанлу («Калба»).
Чемпионликка эришиш эҳтимолий имкониятлари (Opta талқинига кўра): 0,2 фоиз.
Янги Зеландия

Бош мураббий: Даррен Бейзли 2009 йилдан бери Янги Зеландия футболи тизимидаги барча босқичлардан ўтди. Ниҳоят асосий миллий жамоагача етиб келди. ЖЧ-2026 нинг янги формати Океанияга тўғридан-тўғри йўлланма берди.
Бу эса авваллари ўтиш ўйинларида муваффақиятсизликка учраган жамоага 2010 йилдан бери биринчи марта жаҳон чемпионатига чиқиш имконини берди. Иқтидорлар етишмаслиги сабабли Янги Зеландиянинг ўйин услуби содда: тўпсиз ўйин, кураш, қарши ҳужумлар ва бўйдор ўйинчилардан фойдаланган ҳолда стандарт вазиятларга таяниш.

Юлдуз: Кўп йиллардан бери миллий жамоанинг асосий юлдузи «Ноттингҳэм Форест» ҳужумчиси Крис Вуд бўлиб қолмоқда. 2024/25 йилги мавсумда у АПЛда нақ 20 та гол урди, аммо ўтган мавсумда омадсизроқ иштирок этди. Тўғри, бунга асосан жароҳатлар сабаб бўлди, шу туфайли Крис кўп ўйинларни ўтказиб юборди, бундан ташқари жамоадаги мураббийлар алмашинуви ва позиция бўйича рақобатчиларнинг мавжудлиги ҳам таъсир қилди.
Аммо «Веллингтон Феникс» ҳимоячиси Тим Пейнга ҳам эътибор қаратиш лозим. Эҳтимол, сиз ҳайрон қоларсиз, лекин уни бутун дунё мухлислари жуда қизғин кутиб олишлари аниқ. Гап шундаки, аргентиналик блогер El Scarso «ЖЧнинг энг номаълум ўйинчиси»ни танлаб, уни турнирнинг «бош қаҳрамони»га айлантиришга қарор қилди. Танлов Пейнга тушди. Бир неча кун ичида Тимнинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони бир неча мингдан бир неча миллионгача ўсди.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Макс Кроукомб, Алекс Паулсен, Майкл Вуд.
Ҳимоячилар: Тайлер Биндон, Майкл Боксол, Либерато Какаче, Френсис де Врис, Каллан Эллиот, Тим Пейн, Нандо Пижнакер, Томми Смит, Финн Сурман.
Яримҳимоячилар: Лаклан Бейлисс, Жо Белл, Алекс Руфер, Марко Стаменич, Райан Томас.
Ҳужумчилар: Коста Барбарусес, Метю Гарбетт, Эли Жаст, Каллум Маккоуотт, Бен Олд, Жесси Рендалл, Сарприт Сингх, Бен Уэйн, Крис Вуд.
Чемпионликка эришиш эҳтимолий имкониятлари (Opta талқинига кўра): 0,1 фоиз.