Бугун
13
Ўзбек

Файзуллаев: «ЦСКАга қайтиш нотўғри қарор бўлади. Фаолиятимда янги қадам ташладим»

Футбол
15 июн, 12:10
Ўзбекистонлик яримҳимоячи асосий мақсадини айтди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Файзуллаев: «ЦСКАга қайтиш нотўғри қарор бўлади. Фаолиятимда янги қадам ташладим»
Foto: Getty Images

«Истанбул» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббос Файзуллаев ЦСКА клубига қайтиш эҳтимолини рад этди.

— Яқинда сиз ЦСКАга қайтишингиз мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар чиққанди. Ҳақиқатдан ҳам сизга қизиқиш борми?

— Бу ҳақда билмайман. Ҳозир у ерга қайтиш нотўғри қарор бўлади, чунки фаолиятимда янги қадам ташладим.

Менинг мақсадим — Европанинг топ-5 чемпионатларидан бирида ўйнаш. Агар Туркияда яхши футбол кўрсатсам, Худо хоҳласа, орзум ушалади
, — деди Файзуллаев «Спорт Экспресс» билан интервюда.

Аввалроқ 22 ёшли футболчи ЖЧ-2026 доирасидаги Португалияга қарши ўйин ҳақида гапирганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Истанбул Башакшaҳар Истанбул Башакшaҳар
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Бугунги янгиликлар