Бугун
13
Ўзбек

Расман. Саж – «Кристал Пэлас» бош мураббийи

Футбол
15 июн, 15:31
Клуб франциялик 47 ёшли мураббий билан уч йиллик шартнома имзоланди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Расман. Саж – «Кристал Пэлас» бош мураббийи
Фото: Кристал Пэлас

«Кристал Пэлас» клуби бош мураббий сифатида Пер Сажни расман таништирди.

Қайд этилишича, клуб франциялик 47 ёшли мураббий билан уч йиллик шартнома имзоланди.

Сажнинг олдинги иш жойи «Ланс» бўлган. Улар чемпионатда 2-ўринни эгаллашди. Франция кубогида эса зафар қучишган.

Эслатиб ўтамиз, мавсум якунлангач Лондон «бургутлар» Оливер Гласнер билан хайрлашган эди.

Немис мутахассисининг клубдаги фаолияти жуда омадли кечди – бир йил ичида «Пэлас» футболчилари Англия Кубоги ва Суперкубогини, шунингдек, Конференциялар Лигаси Кубогини қўлга киритди.

Маълумот учун, келаси мавсумда жамоа Европа лигасида қатнашади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
Бугунги янгиликлар