Бугун
13
Ўзбек

Топурия: «Шон-шуҳрат ва оғриқ доимо ёнма-ён юради. Мен янада кучли бўлиб қайтаман»

MMA
15 июн, 15:23
Илия мағлубияти ҳақида илк бор фикр билдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Топурия: «Шон-шуҳрат ва оғриқ доимо ёнма-ён юради. Мен янада кучли бўлиб қайтаман»
Фото: Getty Images

UFC енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони Илия Топурия UFC Freedom 250 турнирида Жастин Гейжига мағлуб бўлди.

Спортчи жиддий жароҳат олиб, касалхонага олиб кетилганди. Топурия мағлубияти ҳақида илк бор фикр билдирди.

«Сен биринчи раундда мени ўнг кўзимдан маҳрум қилдинг. Кейин иккинчисига ҳам зарба бердинг. Ҳеч қандай баҳона йўқ. Ҳаётимдаги энг яхши машғулот йиғинларидан бирини ўтказдим. Жангга диққатимни жамлаб, тайёргарлик кўргандим. Тўлиқ тайёр эдим. Бу спортнинг табиати шунақа. Шон-шуҳрат ва оғриқ доимо ёнма-ён юради. Энди қайта тикланаман, дам оламан. Кучлироқ, янада донороқ ва анча хавфлироқ бўлиб қайтаман. Менга ишон...Ўртамиздаги бу ҳикоя ҳали тугагани йўқ. Бизда албатта реванш бўлади», — деди Топурия.

Эслатиб ўтамиз, Илия фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Бугунги янгиликлар