Бугун
13
Ўзбек

«Ювентус» Богани «Ницца»дан тўлиқ сотиб олди

Футбол
15 июн, 16:09
Transfermarkt порталига кўра, ўйинчининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил қилади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Ювентус» Богани «Ницца»дан тўлиқ сотиб олди
Фото: Getty Images

«Ювентус» клуби вингер Жереми Богани сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда «зебралар» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, клуб «Ницца» билан амалга оширилган келишув суммаси 4,8 миллион еврони ташкил этди. Яна қўшимча бонуслар ҳам тўланади.

Туринликлар 29 ёшли футболчи билан 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал битим имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Бога қишки трансфер ойнасида «Ювентус»га ижара ҳуқуқи асосида ўтганди. Шу вақт ичида у барча турнирларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt порталига кўра, ўйинчининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил қилади.

Бога илгари «Челси» ва «Бирмингҳэм», «Ренн», «Гранада», «Сассуоло» ҳамда «Аталанта» клубларида тўп тепган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Ницца Ницца
Бугунги янгиликлар