Бугун
13
Ўзбек

Кабо-Верде посбонининг инстаграмдаги обуначилари деярли 2 миллионга етди

Футбол
15 июн, 16:09
Испанияга қарши баҳсдан аввал 40 ёшли Возинянинг обуначилари 56 минг нафар эди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Кабо-Верде посбонининг инстаграмдаги обуначилари деярли 2 миллионга етди
Foto: Getty Images
15.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Испания Испания 0 : 0 Кабо-Верде Кабо-Верде

Кабо-Верде миллий жамоаси дарвозабони Возиня 2026 йилги Жаҳон чемпионати доирасидаги Испанияга қарши ўйиндан кейин 2 миллионга яқин обуначига эга бўлди.

Мундиалнинг 1-тур гуруҳ босқичидаги беллашув 0:0 ҳисобида якунланди. 40 ёшли Возиня 7 та сэйв амалга ошириб, баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Возинянинг Instagram саҳифасида обуначилар сони деярли 2 миллионга етди. Ўйин бошланишидан олдин эса унинг саҳифасига атиги 56 минг киши аъзо эди.

Баҳсдан кейинги интервю чоғида журналист Возиняга унинг ижтимоий тармоқдаги обуначилари сонини кўрсатди. Португалиянинг иккинчи дивизионидаги «Чавес» клубида тўп тепаётган дарвозабон эса аввал бу рақамга ишонмади, ҳайратланди ва кейин табассум билан: «Ақл бовар қилмас даражада», деди.

Таъкидлаш керакки, Кабо-Верде аҳолиси тахминан 530 минг нафарни ташкил этади.

Vozinya
Foto: Getty Images

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Кабо-Верде Кабо-Верде
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар