Аргентина миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо «Барселона» клуби ҳамда Испания миллий жамоаси вингери Ламин Ямалга юқори баҳо берди.
— Айримлар аллақачон бу Жаҳон чемпионати унинг турнири бўлишини айтишмоқда. Бу ҳақда нима деб ўйлайсиз? Унинг келажагини қандай тасаввур қиласиз?
— Биз ҳар 20 йилда бир марта пайдо бўладиган футболчини кўряпмиз. Унинг бу ёшда қилаётган ишлари одатий меъёрлардан ташқарида.
Агар Ламин камтарлигини сақлаб қолса ва майдонда футболдан завқ олишда давом этса, унда келаси ўн йилликда жаҳон футболида устунлик қилиш учун барча имкониятлар бор. У — бу спорт турини яхши кўрадиганлар учун ҳақиқий туҳфадир, — дея Креспонинг сўзларини келтиради AS.
