Live
3
Ўзбек

«Рома» Гринвудга таклиф тайёрламоқда

Футбол
15 июн, 11:12
Римликлар Гринвудни 5 млн еврога ижарага олиб, кейинчалик уни 25 млнга мажбурий сотиб олишни хоҳламоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Рома» Гринвудга таклиф тайёрламоқда
Фото: Getty Images

«Марсел»нинг қанот ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд «Рома» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, «бўрилар» англиялик 24 ёшли футболчининг трансфери бўйича «Марсел»га таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

Римликлар Гринвудни 5 млн еврога ижарага олиб, кейинчалик уни 25 млнга мажбурий сотиб олишни хоҳламоқда.

Таъкидланишича, Италия клуби бонус сифатида қўшимча 10 млн евро тўлашга ҳам тайёр. Бироқ Франция клуби келишувнинг умумий суммаси 55 млн евро бўлишини талаб қилмоқда.

Ўтган мавсумда Гринвуд барча турнирлар доирасида 45 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 26 марта ишғол қилди ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Марсель Марсель
  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар