Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Жаҳон чемпионатларида сабрли бўлиш муҳимлиги ҳақида фикр билдирди.
«Мен иштирок этган икки Жаҳон чемпионатида ҳам ўзимни ноқулай ҳис қилган пайтлар бўлган, чунки сен 60 кун давомида ташқи муҳитдан ажралган ҳолда яшайсан. Аммо агар бу осон бўлганида, ҳамма ҳам жаҳон чемпионатида ўйнаган бўларди.
Биз озчилик қатламига мансуб эканимизни биламиз — бу шундай мақомки, уни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Буни яхши кунларда ҳам, қийин пайтларда ҳам қабул қилишимиз лозим. Тарихга кириш учун сабр қилиш ва қийинчиликларга тайёр бўлиш керак.
Биз буни бир марта амалга оширдик — 2018 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлдик, иккинчи марта ҳам бунга жуда яқинига келдик (2022 йилда финалчи). Шунинг учун буни қандай қилишни биламиз. Аммо ҳар бир жамоа турнирга тарих яратиш мақсадида боради. Шунга қарамай, ҳеч бир жамоа ғалабага биздан кўра чанқоқ бўлмаслиги керак», — дея Мбаппенинг сўзларини келтиради Foot Mercato.
Мбаппе ЖЧ олдидан: «Ҳеч бир жамоа биз каби ғалабага чанқоқ бўлмаслиги керак»
Футбол
15 июн, 12:35
Французлар ҳужумчиси мундиалда сабрли бўлиш муҳимлиги ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images