Live
3
Ўзбек

Мбаппе 35 ёшли Канте ҳақида: «У 64 ёшида ҳам фаолиятини якунласа бўлади»

Футбол
13 июн, 06:20
Франция сардори тажрибали яримҳимоячининг ўйинига юқори баҳо берди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Мбаппе 35 ёшли Канте ҳақида: «У 64 ёшида ҳам фаолиятини якунласа бўлади»
Foto: Getty Images

Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоадоши Нголо Канте ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Мбаппенинг таъкидлашича, 35 ёшли футболчи йиллар ўтишига қарамай, ҳали ҳам аввалги даражасини сақлаб қолмоқда.

«У ҳали ҳам миллий жамоада! Бу ақл бовар қилмайдиган ҳолат! Нголо жуда кам учрайдиган камтарликка эга инсон.

Майдонда у гўё тўрт кишининг ишини бажаради. Ҳа, у жуда кўп югуради. Лекин энг муҳими, у тўғри югуради. Мен кўп югуриб, ҳеч нарсага улгурмайдиган футболчиларни ҳам кўрганман.

Канте нафақат югуради, балки ўйинни ҳам ҳис қилади. Унинг футбол интеллекти шунчалик юқорики, у рақибнинг ҳар бир ҳаракатини олдиндан сезади. Бу ажойиб ҳолат.

Вақт ўтмоқда, аммо мен унинг ўйинида қариш аломатларини кўрмаяпман. У 64 ёшида фаолиятини якунласа ҳам ажабланмайман», — деди Мбаппе кулиб.

Эслатиб ўтамиз, Нголо Канте 2018 йилда Франция миллий жамоаси билан Жаҳон чемпионига айланган ва ҳанузгача миллий жамоанинг муҳим футболчиларидан бири бўлиб қолмоқда.

Маълумот учун, Франция миллий жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Норвегия, Сенегал ва Ироқга қарши баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
Бугунги янгиликлар