Франция миллий жамоаси сардори Килиан Мбаппе вингер Майкл Олисе ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ҳужумчи «Бавария» футболчисининг нафақат майдондаги маҳорати, балки инсоний фазилатларини ҳам алоҳида эътироф этди.
«Унда нафислик ва ўйинни кўра олиш қобилияти бор. Мен у билан жуда яхши чиқишаман.
Энди биз фақат француз тилида гаплашамиз. У бу тилни яхши билади. Бироқ унинг характери шундайки, сиз журналистлар унинг французчаси яхшиланганми ёки йўқми, ҳеч қачон билолмайсиз. Чунки у сизлар билан кам гаплашади.
Майкл интроверт инсон. У кўп гапирмайди, аммо унинг ўрнига майдонда оёқлари гапиради. Уни қандай бўлса, шундай қабул қилиш керак. Олисе ҳеч қачон ўзгармайди.
Майкл нафақат ажойиб футболчи, балки жуда яхши инсон ҳамдир», — деди Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, Олисе ўтган мавсум «Бавария» сафида ёрқин ўйинлари билан ажралиб турди ва Франция миллий жамоасининг асосий футболчиларидан бирига айланди.
Маълумот учун, 24 ёшли футболчи 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 22 та гол уриб, 31 та голли узатмага муаллифлик қилган.