Live
3
Ўзбек

Жеррард ЖЧ-2026 ҳақида: «Турнирда Франция ғолиб бўлади»

Футбол
13 июн, 07:47
Англиялик афсона бир қатор индивидуал мукофотлар эгаларини ҳам тахмин қилди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Жеррард ЖЧ-2026 ҳақида: «Турнирда Франция ғолиб бўлади»
Foto: Getty Images

«Ливерпул» ва Англия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Стивен Жеррард ЖЧ-2026 бўйича ўз прогнозларини эълон қилди.

Мутахассиснинг фикрича, мундиал бош соврини учун асосий даъвогарлар Франция ва Аргентина миллий жамоаларидир.

Бироқ у якуний танлов қилиш керак бўлса, Францияни устун кўришини айтди.

«Жаҳон чемпионатида Франция ёки Аргентина ғолиб бўлади. Агар улардан бирини танлашим керак бўлса, Францияни танлайман», — деди Жеррард.

Шунингдек, инглиз футболи афсонаси турнирнинг индивидуал совринлари бўйича ҳам ўз тахминларини билдирди.

Унга кўра:

Энг яхши тўпурар — Хулиан Алварес;
Энг яхши дарвозабон — Эмилиано Мартинес;
Турнирнинг энг яхши футболчиси — Лионел Месси;
Энг яхши ёш футболчи — Ламин Ямал.

Жеррард турнирнинг асосий сенсацияси Жанубий Америка жамоаларидан бири бўлиши мумкинлигини ҳам айтди.

«Менимча, турнир кашфиёти Жанубий Америка жамоаларидан бири бўлади. Масалан, Уругвай», — деди у.

Собиқ футболчи «Олтин тўп» соврини масаласида эса Ҳарри Кейн номзодини илгари сурди.

«Умид қиламанки, «Олтин тўп» Ҳарри Кейнга насиб қилади», — дея қўшимча қилди Жеррард.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар