Live
3
Ўзбек

Дембеле иккинчи маротаба «Олтин тўп»ни қўлга киритиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди

Футбол
13 июн, 05:10
Франциялик футболчи эътиборини Жаҳон чемпионатига қаратганини айтди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Дембеле иккинчи маротаба «Олтин тўп»ни қўлга киритиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди
Foto: Getty Images

«ПСЖ» клуби ва Франция миллий жамоаси вингери Усмон Дембеле иккинчи бор «Олтин тўп» совринини қўлга киритиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

Футболчининг таъкидлашича, Европа Чемпионлар лигасидаги муваффақият индивидуал мукофот учун курашда муҳим омил ҳисобланади.

«Чемпионлар лигасидаги ғалаба бу борада жуда муҳим. Бу «ПСЖ»даги асосий мақсадимиз эди.

Энди эса эътиборимиз Франция миллий жамоаси билан Жаҳон чемпионатига қаратилган. Биз максимал даражада диққатни жамлаб, мусобақага тайёр бўлишимиз керак», — деди Дембеле.

29 ёшли футболчи ўтган мавсум «ПСЖ» сафида муваффақиятли ўйин намойиш этиб, жамоанинг асосий етакчиларидан бири бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Франция миллий жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Норвегия, Сенегал ва Ироқга қарши баҳс олиб боради.

Диде Дешам шогирдлари мундиалдаги юришини 16 июн куни Сенегалга қарши ўйин билан бошлайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Франция Франция
Бугунги янгиликлар