Бразилия миллий жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби вингери Родриго жамоадоши Винисиус Жуниорнинг ҳозирги спорт формаси ҳақида фикр билдирди.
Ҳужумчининг таъкидлашича, Винисиус сўнгги ўртоқлик баҳсларида сезиларли даражада ўсишга эришган.
«Мен унинг ҳолати жуда яхши эканини кўряпман. Винисиус сўнгги ўртоқлик учрашувларида катта ўсишга эришди», — деди Родриго.
Винисиус ЖЧ-2026 олдидан Бразилия миллий жамоасининг асосий умидларидан бири сифатида кўрилмоқда. У Карло Анчелотти қўл остида жамоанинг ҳужум чизиғида етакчи ролни бажариши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус аввалроқ Анчелотти унга катта эркинлик ва ишонч бераётганини таъкидлаган эди.
Маълумот учун, Бразилия миллий жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Марокаш, Ҳаити ва Шотландияга қарши баҳс олиб боради.