Live
3
Ўзбек

«Арсенал» Конени қўлга киритиши мумкин

Футбол
13 июн, 07:51
Лондон клуби «Рома» яримҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Арсенал» Конени қўлга киритиши мумкин
Foto: Getty Images

«Рома» марказий яримҳимоячиси Ману Коне ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. 25 ёшли футболчига Лондоннинг «Арсенал» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда L'Équipe хабар берди. Трансфер бўйича дастлабки маълумотлар Англия ва Италия ОАВларида ҳам тасдиқланмоқда.

Манбаларга кўра, «тўпчилар» франциялик футболчини ёзги трансфер ойнасида харид қилиш имкониятларини ўрганмоқда. Шу билан бирга, «Рома» молиявий қоидаларга риоя қилиш мақсадида асосий футболчиларидан бирини сотишга мажбур бўлиши мумкин.

Хабарларга қараганда, Коне трансфери тахминан 40 миллион еврога баҳоланмоқда, айрим манбалар эса сумма 50 миллион еврогача етиши мумкинлигини таъкидламоқда.

25 ёшли футболчи нафақат «Арсенал», балки Миланинг «Интер» клуби қизиқиш доирасидан ҳам ўрин олган. Аввалроқ Италия матбуоти Конега бир қатор Европа грандлари эътибор қаратаётгани ҳақида хабар берган эди.

2025/26 йилги мавсумда Ману Коне барча мусобақаларда 37 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та ассист қайд этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар