Бугун
9
Ўзбек

«Арсенал» Тонали учун асосий даъвогар

Футбол
10 июн, 08:25
Аввалроқ «Нюкасл» фақат 115 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёрлиги хабар қилинганди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Арсенал» Тонали учун асосий даъвогар
Фото: Getty Images

«Нюкасл» яримҳимоячиси Сандро Тонали ёзги трансфер ойнасида АПЛнинг етакчи клублари учун асосий нишонлардан бири бўлиб қолмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, сўнгги кунларда «Арсенал» италиялик 26 ёшли хавбекнинг эҳтимолий трансфери бўйича ишни фаоллаштирган.

Лондон клуби қишки трансфер ойнасида ҳам ўйинчига қизиқиш билдирган эди. Ҳозирда эса яна келишув имкониятини ўрганмоқда.

Аввалроқ «Нюкасл» фақат 115 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёрлиги хабар қилинганди.

Маълум бўлишича, «Манчестер Юнайтед» ўйинчига бўлган қизиқишини сезиларли даражада пасайтирди. Клуб раҳбарияти трансфер суммаси ва футболчининг маошини ҳисобга олган ҳолда эҳтимолий келишувни жуда қиммат деб ҳисобламоқда.

Ўтган мавсумда Тонали клуб миқёсидаги 53 та ўйинда 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар