«Осасуна» раҳбарияти жамоа юқори дивизионни тарк этиши эҳтимолига қарши молиявий ҳимоя чорасини кўрганини маълум қилди.
Клуб маълумотига кўра, улар Howden компанияси орқали суғурта полисини расмийлаштирган. Полис қиймати 1,3 миллион еврони ташкил этган бўлиб, агар жамоа қуйи дивизионга тушиб кетганида, товон пули 6 миллион еврогача етиши мумкин эди.
Молиявий хавфларни камайтириш мақсадида Howden компанияси Kalshi прогнозлар биржасида «Осасуна»нинг Сегундага тушиб кетишига 1,1 миллион доллар миқдорида «ставка» қўйган.
Клуб вакиллари таъкидлашича, ушбу келишувнинг барча тафсилотларидан La Liga раҳбарияти ҳам хабардор бўлган.
Якунда сўнгги турда «Осасуна» меҳмонда «Хетафе»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Бироқ жамоа элитадаги ўрнини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Бунга «Жирона»нинг «Элче» (1:1) билан ўйинда ғалаба қозона олмагани сабаб бўлди.
Натижада «Осасуна» Ла Лигада қолди ва суғурта бўйича эҳтимолий товон пули ҳам тўланмайдиган бўлди.
«Осасуна» эгалари сўнгги тур олдидан жамоанинг Ла Лигадан тушиб кетишига «ставка» қилишган
Футбол
10 июн, 13:33
Памплона клуби раҳбарияти жамоанинг юқори дивизионни тарк этиши эҳтимолига қарши молиявий ҳимоя чораси кўрган.
Foto: Getty Images