Ив Биссума «Тоттенҳэм»ни тарк этди.
«Тақачилар» шартномаси якунига етган 29 ёшли яримҳимоячига янги битим таклиф қилишмади. Малилик футболчи 2022 йилдан бери Лондон клубида ўйнаётганди. У жамоа билан 2025 йили Европа Лигасини ютган.
Биссума «Тоттенҳэм»га 2022 йили «Брайтон»дан 29,2 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Яримҳимоячи ўтган мавсумда Англия Премер-лигасида 11та ўйин ўтказиб, гол уролмади.
«Тоттенҳэм» Биссума билан хайрлашди
Футбол
10 июн, 14:20
Малилик футболчи эркин агент сифатида Лондон клубидан кетди.
Foto: Getty Images