«Тоттенҳэм» тажрибали ҳимоячи Бен Девис билан янги шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, 33 ёшли футболчининг янги битими 2026/27 йилги мавсум охиригача амал қилади.
«Бен кийиниш хонасидаги етакчилардан бири ҳисобланади. У кўп бор жамоа сардори бўлган ва ўз фаолияти давомида «Тоттенҳем» қадриятларини намоён этиб келмоқда. Табриклаймиз, Бен!», — дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Девис 2014 йилда «Суонси»дан «Тоттенҳэм»га кўчиб ўтган эди.
Шундан буён у Лондон клуби сафида 363 та баҳсда майдонга тушиб, 10 та гол ва 26 та голли узатмага муаллифлик қилган.