Англиялик вингер Маркус Рэшфорд фаолиятини яна АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
Футболчини қўлга киритишга «Астон Вилла» ва «Тоттенҳэм» клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Маркуснинг ўзи «Барселона»да қолишни истайди, у бунгача каталонияликлар сафида ижара асосида тўп тепган.
Маълумот ўрнида, Рэшфорд «Манчестер Юнайтед» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2025/2026 йилги мавсумда у «Барселона» сафида 49 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урган ва 14 та ассист амалга оширган.
Футболчининг «қизил иблислар» билан шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади. Аввалроқ Маркус «кўк-анорранглилар» сафида қолиш учун маошини камайтиришга тайёр экани маълум қилинганди.