«Ювентус» клуби ҳужумчи Кенан Йилдизнинг трансфери бўйича «Челси» ва «Арсенал» жамоаларидан бўлган таклифларга якуний жавобини қайтарди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Унга кўра, туркиялик 21 ёшли футболчи Туринда қолади ва клуб уни қўйиб юбориш ниятида эмас. «Ювентус» раҳбарияти «Челси» ва «Арсенал» томонидан таклиф этилган жиддий таклифларга қарамай, Йилдиз жамоанинг дахлсиз футболчиси эканлигини маълум қилган.
Ўтган мавсумда Йилдиз «Ювентус» сафида барча турнирлар доирасида 47 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt портали ҳужумчининг айни пайтдаги бозор қийматини 70 миллион евро деб баҳолаган.