Бугун
38
Ўзбек

Коул «Челси»га Рэшфордни сотиб олишни маслаҳат берди

Футбол
9 июн, 15:29
«Челси»нинг собиқ футболчиси клубга Рэшфордни имзолашни тавсия қилди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Коул «Челси»га Рэшфордни сотиб олишни маслаҳат берди
Фото: Getty Images

«Челси» жамоасининг собиқ футболчиси Жо Коул лондонликларга «Манчестер Юнайтед» вакили Маркус Рэшфордни имзолашни тавсия қилди.

«Бу фақат маош ва баҳолаш масаласи. Рэшфорд кўп жиҳатдан «Челси»га мос келади, аммо унинг трансфери учун кўп пул сарфламаслик керак – у «аристократлар»га катта фойда келтирарди. «Челси» бу ўйинчи ҳақида тўлақонли маълумот тўплаши керак, аммо ҳаммаси барибир битим шартларига боғлиқ бўлади», - деди Жо Коул.

2025/26-йилги мавсумда Маркус Рэшфорд «Барселона»да ижара асосида тўп тепди. Футболчи каталонияликлар сафида барча мусобақаларни инобатга олганда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 14 та голли узатма етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар