Лондоннинг «Челси» клуби собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо жамоада узоқроқ вақт қолишни истагани ҳақида гапирди.
«Мен ҳамиша бошқа бир ҳаёт кечиришни истаган бўлардим ва ўша ҳаётимда «Челси»да кўпроқ вақт ўтказардим, деб айтаман. Ҳозир ёшим улғайди ва англаб етдимки, «Челси»га қайтишни истардим. Ўша пайтлар шахсан мен учун жуда оғир кечган. «Челси»даги кунларим на ўзимга, на оиламга осон бўлган – аммо мухлислар ажойиб эди», - дейди Креспо BBC нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Эрнан Креспо 2003 - 2008 йиллар оралиғида, танаффуслар билан «Челси» сафида тўп тепган. Умумий ҳисобда футболчи Лондон клуби сафида 73 ўйинда майдонга тушган ва 25 та гол уриб, 6 та голли узатма етказиб берган.