Бугун
38
Ўзбек

«Челси» 7 нафар футболчиси бўйича таклифларни кўриб чиқмайди – манба

Футбол
9 июн, 14:32
«Кўклар» бу футболчиларни ёзги трансфер ойнасида сотмоқчи эмас.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Челси» 7 нафар футболчиси бўйича таклифларни кўриб чиқмайди – манба
Фото: Getty Images

«Челси» бу ёзда бир қатор футболчиларнинг трансфери бўйича таклифларни кўриб чиқмайди.

Журналист Саймон Жонсоннинг маълумотларига кўра, Лондон клубининг етти нафар футболчиси дахлсиз ҳисобланади. Улар: Рис Жеймс, Коул Палмер, Мойсес Кайседо, Леви Колвилл, Эстевао, Жоао Педро ва Жош Ачимпонг.

Қайд этилишича, «кўклар» бу футболчиларни ёзги трансфер ойнасида сотмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо «Челси»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

Испаниялик мутахассис Лондон клуби билан 2030 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади. Мураббий ўз ишига 1 июлдан киришади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар