«Рома» вингери Матиас Соуле фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, «Боруссия Д» клуби аргентиналик 23 ёшли футболчига жиддий қизиқмоқда. Клуб аллақачон Рим клуби билан музокарага киришган.
Қайд этилишича, «бўрилар» Соуле бўйича 40 миллион евро сўрамоқда. Унинг клуб билан амалдаги битими 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўтган мавсумда Соуле «Рома» сафида барча турнирларда жами 42 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 8 та голли узатмани ёздириб қўйди.
Якунланган мавсум «Боруссия Д» Бундеслигада иккинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳ босқичига йўлланма олди.