«Рома» «Марсел» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Goal нашри хабар берди.
Дастлабки соф маош тахминан 4 миллион еврони ташкил қилади. Шунингдек, натижаларга қараб бонуслар ҳам назарда тутилган.
Клублар эса ҳали трансфер суммаси бўйича келишувга эришмаган. UEFAнинг молиявий қоидаларига риоя қилишда қийинчиликларга дуч келаётган «Марсел» футболчини тахминан 55 миллион евро атрофида баҳоламоқда. «Рома» эса биринчи таклиф сифатида 40 миллион евро тайёрламоқда.
Аввалроқ Гринвуднинг «Манчестер Юнайтед»га қайтиши мумкинлиги маълум қилинганди.