«Истанбул Башакшеҳир» ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини «Фенербаҳче»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда sporx.com нашри хабар берди.
Манбага кўра, клуб президенти Азиз Йилдирим ёзда сифатли ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи. Шомуродов эса жамоанинг асосий трансферларидан бири бўлиши мумкин.
Клуб янги мавсумда чемпионлик тахтини қайтариб олиш мақсадида Шомуродовни сотиб олиш лойиҳасини фаол тарзда кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда ўзбекистонлик 30 ёшли ҳужумчи Туркия Суперлигасида 22 та гол уриб, лига тўпурарига айланди.
Аввалроқ унга Саудия Арабистони чемпионати жамоалари ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.